Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.01.2018 10:45 Чоп этиш версияси

Бугундан молия ва солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўриш механизми кучга кирди

Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

Фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилади. Эндиликда бу органлар раҳбарлари маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнози ижро этилгани учун 10 фоиз, бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз миқдорида мукофотланади.

Аксинча, юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмагани учун уларнинг лавозим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкцияларини қўллаш тизими жорий этилади.

Молия ва солиқ органлари раҳбарларини мукофотлаш ёки жавобгарлик чораларини қўллаш молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра амалга оширилади.


ЎзА
8 321