Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 09:46 Чоп этиш версияси

Бугун Ўзбeкистон ва Россия Фeдeрацияси молия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланади

Бугун Ўзбeкистон ва Россия Фeдeрацияси молия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Молия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганди. 

Меморандумда солиқ сиёсати, солиқ маъмурчилиги ҳамда маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

2018 йилнинг 5 март куни Россия Федерацияси молия вазири ўринбосари С.Сторчак, Федерал солиқ хизмати раҳбари ўринбосари А.Оверчук, Федерал божхона хизмати раҳбари ўринбосари Т.Максимов, илмий текшириш молия институти директори В.Назаров, Молия вазирлиги ва Федерал солиқ хизматининг етакчи департаментлари раҳбарларидан иборат Россия делегацияси Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. 

Шу куни Тошкент шаҳрида вазирликлараро ўзаро мулоқотлар доирасида ишчи гуруҳларнинг учрашувлари бўлиб ўтди.

Томонлар давлатларнинг миллий иқтисодиёти ҳолати тўғрисида маълумот алмашиниб, Россия – Ўзбекистон алоқаларининг ривожланиши ҳамда молия соҳасида ўзаро фаолият истиқболларини белгилаб олди. 

Россия вакиллари томонидан солиқ тўловчилар билан ишлашда мижозга қаратилган ёндашувни такомиллаштириш, шунингдек солиқ органларининг корпоратив услубини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тажрибаси ёритиб берилди. Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш, ер участкаларининг кадастр баҳоси тизимини жорий қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштириш бўйича тавсияларни шакллантиришга тайёр эканликлари маълум қилинди.

Йиғилишда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Йўл харитаси икки давлат молия вазирларининг 2018 йил 6 мартда бўлиб ўтадиган учрашувида имзоланиши кутилмоқда.

ЎзА
9 507