Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.09.2017 19:22 Чоп этиш версияси

Бугун “Expo village”да “Энг яхши павильон”ни аниқлаш маросими бўлиб ўтди

Остона, 9 сентябрь.  ЎзА махсус мухбири Бекзод Ҳидоятов хабар қилади.

Қозоғистонда “Остона ЭКСПО – 2017” халқаро ихтисослашган кўргазма ниҳоясига етмоқда. “Expo village”да 9 сентябрь куни “Энг яхши павильон”ни аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

“ЭКСПО – 2017” июнь ойида бошланган, сентябрда якунланади. Расмий эмблемасида сув, қўёш, шамол акс эттирилган. “Келажак энергияси” мавзусидаги кўргазма сайёрамизга катта таъсир кўрсатаётган энергия истеъмоли муаммоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётгани ҳамда уни бартараф этишни ўзида акс эттиради.

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия, Грузия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилот қатнашаётир.

Маросимда жаҳон кўргазмасида иштирок этаётган мамлакатлар икки тоифа бўйича аниқланди. Кўргазманинг мақсади, мазмун-моҳияти ва ғоясини ўзида тўлиқ акс эттиргани, павильон дизайни мавзуга мос безатилгани ҳамда иштирокчи ва меҳмонлар эътиборини ўзига кўпроқ жалб қилгани учун 20 дан зиёд мамлакат стендлари ўрин олган павильон “Астана ЭКСПО – 2017” халқаро ихтисослашган кўргазмада “Энг яхши павильон”, деб топилди. Улар махсус статуэтка ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Кўргазманинг ёпилиш маросими 10 сентябрь куни ўтказилади.


2 590






Все о погоде - Pogoda.uz