Президентимиз ташаббуси билан юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгилангани соҳага қаратилаётган улкан эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди.

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгилангани соҳага қаратилаётган улкан эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб "Ҳосил байрами" ўтказилди. Қашқадарёлик деҳқону фермерлар ҳам бу шодиёнани кўтаринки руҳда нишонлади.

Байрам тадбирида фермерлар, механизаторлар, ирригаторлар, агрономлар, томорқа ер эгалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этди. Тадбирда 2017 йилда вилоят аграр секторида эришилган ютуқлар эътироф этилиши билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Бу йил воҳа деҳқонлари давлатга 420 минг тонна сифатли пахта хомашёси, 1 миллион тоннадан зиёд ғалла топширди. Қолган тармоқларда ҳам жиддий сифат ўзгаришларига эришилди.

2 (1).jpg

– Узоқ йиллардан буён қишлоқ хўжалигида фаолият юритаман, – дейди Китоб туманидаги “Ҳусниддин Холиқ Шаропович” фермер хўжалиги раҳбари Шароф Холиқов. – Бу соҳа одамлари доим меҳнатнинг машаққатини ҳис этиб яшаган. Собиқ тузум даврида далада меҳнат қилаётганларга беписанд муносабатда бўлинди, меҳнати қадр ўрнига топталди. Мустақиллик йилларидагина бундай муносабатга барҳам берилди. Уларнинг меҳнати қадр топди. Бугун эса у янги босқичга кўтарилди. Куни кеча Президентимизнинг маърузаларини тинглаб, кўзларга ёш келди. Кўнглимдан нималар кечганини қишлоқ хўжалиги ходимлари яхши англайди. Маърузани тинглай туриб, фермерлигимдан фахрланиб кетдим. Соҳага қаратилаётган эътибор, ходимларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди. Фермер хўжалигимиз боғдорчиликка ихтисослашган. 4 гектар анорзоримиз бор. Жорий йилда 30 тонна анор олдик. Насиб этса, бу ҳосилдан 70 миллионга яқин даромад қилишни мўлжаллаяпмиз. Тармоқни ривожлантириш бўйича яратилаётган қулайликлардан фойдаланиб, келгуси йили ҳосилимизни тўғридан-тўғри экспорт қилишни режалаштириб турибмиз.

6 (2).jpg

Мўл ҳосил – аҳоли фаровонлиги, бозорда тўкинлик демак. Қишлоқ хўжалиги юмушларидан асосий мақсад ҳам аслида шу – юксак хирмон кўтариш, ризқ сероблигига эришиш. Ушбу эзгу ният рўёби эса мамлакат равнақига хизмат қилади. Шу маънода, вилоятда ўтказилган "Ҳосил байрами"да ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида жонбозлик кўрсатаётган инсонларга юксак ҳурмат кўрсатиш, улар меҳнатини муносиб рағбатлантириш алоҳида ўрин тутди. Қарши шаҳрида ташкил этилган маросимда омилкорлиги билан ажралиб турган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди. Туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига хизмат автомобиллари топширилди.

Вилоят мусиқали драма театрида қишлоқ хўжалиги ходимлари учун концерт дастури намойиш этилди. Таниқли санъаткорлар ижросида бободеҳқонларимизнинг заҳматли меҳнати, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, мўл-кўлчилик мадҳ қилинган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил воҳа деҳқонлари давлатга 1 миллион тоннадан зиёд ғалла топширди