Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 18:57 Чоп этиш версияси

Бизнес ғоя – тадбиркорликка йўл

Урганчда “Менинг бизнес ғоям” республика танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида ёшлар, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларда соҳа бўйича малака ва кўникмани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Марказий банк ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ўтказилаётган “Менинг бизнес ғоям” танлови ёш ишбилармонларни муносиб рағбатлантириш, уларга кўмак бериш, турли лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Тадбир доирасида ёшларнинг турли йўналишлар бўйича бизнес лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Тижорат банклари, солиқ идоралари ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан ёшларга бизнес-режа тузиш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, бозорни ўрганиш талаблари каби масалалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 5 мингдан зиёд ёш ўз бизнес ғоялари билан иштирок этди. Улар орасидан сараланган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банкларига 4 миллиард 700 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратиш учун тавсиялар берилди.

Вилоят босқичида 115 нафар истиқболли лойиҳа ва ғоя ташаббускорлари иштирок этди. Мутахассислар хулосасига кўра, 11 нафар ёшнинг бизнес-режалари маъқулланиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
6 692






Все о погоде - Pogoda.uz