Фарғона вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини жорий йилда 53 минг 600 дан ортиқ йигит-қиз битирмоқда. Уларнинг 26 мингга яқини қизлардир.

Президентимиз раҳнамолигида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Фарғона вилоятида ёш авлоднинг ўзлари танлаган касб сирларини пухта эгаллаши ва етук мутахассис бўлиб улғайиши учун барча шароит яратилган. Истеъдодли ва изланувчан ёшлар муносиб қўллаб-қувватланмоқда. Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Айни пайтда битирувчиларнинг аксарияти билан тўрт томонлама шартномалар тузилган.

– Битирувчилар бандлигини таъминлашда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ўзига хос шароитлари инобатга олинмоқда, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Маъруфжон Холдоров. – Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «Старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш белгиланган. Айни пайтда мазкур лойиҳа жойларда бошлаб юборилди.

Фарғона саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда ёшлар ўз бизнес ғояларини мутахассислар эътиборига тақдим этди.

Лойиҳаларнинг техник иқтисодий асоси ва бизнес-режасида уни амалга ошириш натижасида маълум бир долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммо ёки масаланинг ҳал қилинишига эътибор қаратилди. Иштирокчилар ўзлари тақдим этаётган лойиҳаларнинг қиймати, молиялаштириш манбалари, банк кредитлари, ўз маблағлари, бизнес-ғояларини амалга ошириш чора-тадбирлари хусусида атрофлича маълумот берди.

– Сўх туманида қизлар учун ўқув маркази очиш мақсадида 8 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олмоқчиман, – дейди коллеж битирувчиси Матлуба Ражаббоева. – Агар “Старт-ап” лойиҳалар танловида ғолиб бўлсам, сўхлик қизларга, бўлажак келинларга пишириқ тайёрлаш сирларини ўргатаман. Бир неча тенгдошимни иш билан таъминлайман.

Тижорат банклари томонидан молиялаштиришга таклиф этилган энг яхши “Старт-ап” лойиҳа ташаббускорлари совға ҳамда сертификатлар билан рағбатлантирилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар учун “Старт-ап” лойиҳалар танлови ўтказилмоқда