Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2017 14:48 Чоп этиш версияси

Банклар тадбиркорларнинг кўмакчиси

Пойтахтимизда Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан «Ипотека-банк»нинг Яшнобод филиали билан ҳамкорликда «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш, фуқаролар, жумладан, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва бу борада банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

«Ипотека-банк» томонидан ўтган даврда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 125 миллиард 300 миллион сўмлик, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 14 миллиард 700 миллион сўмлик микрокредитлар ажратилган. Оилавий тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган молиявий кўмак ҳажми 7 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этди.

Тадбирда фуқароларимизнинг тадбиркорликка бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётгани, юртимизда ҳукм сураётган энг олий неъмат – тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ватандошларимизни фидойиликка ундаётгани қайд этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 552






Все о погоде - Pogoda.uz