Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 12:20 Чоп этиш версияси

Бўш турган обектларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида илгари хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган обектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизми жорий этилмоқда.

Мазкур қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида намунавий таркибда қурилиши тугалланмаган обект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузилди. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи – идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди. Эдиликда идоралараро комиссия томонидан инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқарилгандан кейинги ойдан бошлаб юридик шахслар – қурилиши тугалланмаган обект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар – мулкдорлар ўзларига тегишли илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган обект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони негизида инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаган ҳолларда уларга нисбатан мулк ва ер солиғи навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб икки карра миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки карра миқдорда, аммо 6 каррадан кўп бўлмаган ошириб борилувчи коэффициент қўлланади.

Таъкидлаш жоизки, тижорат банклари ушбу Қарорда белгиланган вазифаларни ижро этиш доирасида қурилиши тугалланмаган обект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ижарачиларга имтиёзли кредитлар тақдим этади. Кредитлар 12 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилга қадар бўлган муддатга ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкада берилади.

Қарор ижроси юзасидан Тошкент шаҳар Миробод туманида идоралараро комиссия томонидананиқланган қурилиши тугалланмаган, бўш турган ёки тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмаётган 15 та хўжалик юритувчи субект фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, уларнинг бўш турган ишлаб чиқариш майдонларининг ҳолатини ўрганиб чиқилди ва улардан инвестиция лойиҳаларини амалга оширмаган иккита хўжалик юритувчи субект умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтди. Шу тариқа бўш турган бино иншоотлар негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича бино иншоот эгалари ва уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда тармоқ жадваллари ва инвестицион паспортларини шакллантириш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижалари бўйича мулк эгалари иштирокида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, улар негизида янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

3 896






Все о погоде - Pogoda.uz