Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 18:53 Чоп этиш версияси

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

Бўш иш ўринлари ярмаркаси Самарқандда бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркасида 112 корхона-ташкилот 1 минг 200 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 84 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 314 коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома имзоланди.

– Ярмаркада таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишдим, – дейди Гулчеҳра Козимова. – Ўз мутахассислигим бўйича “Восток продукт” масъулияти чекланган жамиятига ишга йўлланма олганимдан хурсандман.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
4 236






Все о погоде - Pogoda.uz