ЎзА Ўзбек

28.10.2019 Чоп этиш версияси

Аукцион орқали кўплаб фуқароларимиз якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқини қўлга киритди

Аукцион орқали кўплаб фуқароларимиз якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқини қўлга киритди


Тадбиркор ва инвесторлар учун ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликлар www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали маълум қилиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йил 21-25 октябрь ҳолатига кўра, электрон-аукцион орқали кўплаб фуқароларимиз якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқини қўлга киритди...

ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН

Ҳафта давомида жами 32 та – бошланғич нархи 71,4 млн. сўмлик якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи 330,3 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига 171 та – бошланғич нархи 1 млрд. 213 млн. сўмлик якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи билан электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

БОШЛАНҒИЧ НАРХИ 1 СЎМ ҚИЙМАТДАГИ БЎШ БИНОЛАР

Ҳафта давомида 20 та бошланғич баҳоси 1 сўм қийматидаги бўш турган давлат бинолари реализация қилиш учун савдога чиқарилган.

Шунингдек, бошланғич нархи 1 сўм қийматдаги 12 та бинолар 124 млн. сўм қийматида сотилган.

Бўлиб ўтган аукцион якунларига кўра, ғолиб иштирокчилар 4 млрд. 640 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 89 та янги иш ўринларини яратиш мажбуриятларини ўз зиммасига олган.

Ҳозирги вақтда аукционда бошланғич баҳоси 1 сўм бўлган 179 та бўш турган давлат бинолари турибди.

ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

Ҳафта давомида 135 та давлат мулки 608 млн. сўм қийматида ижара бериш учун савдога чиқарилган ҳамда бошланғич ижара қиймати 570 млн. сўм бўлган 89 та давлат мулки 745 млн. сўмга сотилган.

ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 101 та – бошланғич нархи 499,3 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 42 млрд. 805 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 430 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 689,9 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 3 702 та – бошланғич нархи 106 мрлд. 535,9 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

ДАРЁ ЎЗАНЛАРИ ТОЗАЛАШ ХУҚУҚИ

Ҳафта давомида 1 та Дарё ўзанлари тозалаш лойиҳалари 105,3 млн. сўмга сотилди.

Шу билан бирга, жами 3 та – бошланғич нархи 1 мрлд. 428 млн. сўмлик, дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 46 та – бошланғич нархи 14 млрд. 620 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

МЕТАЛЛ ҚАЗИБ ОЛИШ ХУҚУҚИ

Ҳафта давомида жами 3 та қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 24,7 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 8 та – бошланғич нархи 60 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи билан электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА

Суд ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича жорий ҳафтада 126 та – бошланғич нархи 111 млрд. 018,2 млн. сўмлик объектлар онлай-аукционга чиқарилди.

Ушбу ҳафта давомида 45 та бошланғич нархи 6 млрд. 956,8 млн. сўм бўлган объект 7 млрд. 224,1 млн.сўмга сотилди.

ОНЛАЙН-АУКЦИОНДА ҲАММА ҚАТНАШИШИ МУМКИНМИ?

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олишдан ташқари, ўз мол-мулкини сотувга қўйиши ҳам мумкин.

Онлайн-аукцион иштирокчисига айланиш тартиби жуда осон, бунинг учун www.e-auksion.uz сайтига ташриф буюринг ва рўйхатдан ўтинг. Ўзингизни қизиқтирган объектни (ЛОТ) танланг ва ариза беринг. Сўнг, тўловларни банк орқали ва электрон тўлов тизимлари (Payme, Click ва бошқ.) орқали амалга ошириб, реал вақт режимида онлайн-аукционда иштирок этинг.

“Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


7 793
ЎзА