Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2017 18:45 Чоп этиш версияси

Асалхон – танлов ғолиби

Гулистонда ўтказилган “Ишбилармон аёл – 2017” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида Оқолтин туманидаги “Санжар-Алимардон-Умид” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Асалхон Давронова ғолиб, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят Фермерлар кенгаши, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 11 нафар фаол ва ташаббускор ишбилармон хотин-қиз иштирок этди.

Танлов доирасида вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркор, ҳунарманд ва фермер хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган турли ҳунармандлик буюмлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

– Бундай тадбирлар хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди партия вилоят кенгаши бўлим бошлиғи С.Бобоева. – Бугунги кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган 2 мингдан зиёд тадбиркор хотин-қизлар партиямизнинг доимий эътиборида. Уларнинг ютуқларини рағбатлантириш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмаклашишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Танловда иштирокчиларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқараётгани, аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатаётгани каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иккинчи ўринга Сайхунобод туманидаги “Гўзал” хусусий корхонаси раҳбари С.Асатуллаева, учинчи ўринга Ховос туманидаги “Ховос қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Г.Мавлонова муносиб кўрилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 892






Все о погоде - Pogoda.uz