Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.11.2017 15:36 Чоп этиш версияси

Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форуми ва кооперацион биржа доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Корея Республикасининг "Awesome Ltd.", "SuWan TPL Co.,Ltd", "DOBE CorpInc." компаниялари ўртасида мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ушбу мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, шарбатлар, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Корея Республикаси заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан Тошкент шаҳрида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Мазкур битимлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирда Жанубий Кореянинг қурилиш, озиқ-овқат саноати, заргарлик буюмлари, тиббий ускуналар, шахсий гигиена воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, ахборот-коммуникация технологиялари, тўқимачилик ва тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқариш, логистика, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда бошқа соҳаларда фаолият юритадиган йирик компаниялари вакиллари қатнашди.

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА
4 420






Все о погоде - Pogoda.uz