“Агробанк” акциядорлик тижорат банки аҳоли ва мижозлар учун қулай хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида муҳим чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки аҳоли ва мижозлар учун қулай хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида муҳим чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб банк филиалларида хорижий VISA картадаги маблағларни нақд шаклда олиш ва “Agrobankmobile” иловаси орқали эса миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш имкониятлари яратилди.

Шунингдек, тез кунда пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари “Agrobank Mobile-business” иловаси орқали онлайн тарзда масофадан туриб зарур тўловларни амалга ошира бошлайди.

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда бу ҳақда маълумот берилди.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси С.Хўжаев ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича қишлоқ хўжалигида пахта хом ашёси ва бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ижобий самаралар бераётганини таъкидлади.

4.jpg

Янги имконият ва қулайликларга мувофиқ, фермер хўжаликларнинг 2018 йил 1 январь ҳолатига таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликлари 3 йил муддатга музлатилди. Пеня ва жарималар кечилди. Шунингдек, аввал кредит фоиз ставкаси ғалла етиштириш бўйича 5 фоиз бўлган бўлса, эндиликда бу 3 фоизга туширилди. Бунда пахта хом ашёси етиштириш бўйича кредит муддати 14 ой ва бошоқли дон учун эса 12 ой этиб белгиланди.

– Мазкур қарорларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига имтиёзли кредит маблағларини мақсадли йўналтириш ва ижросини таъминлашга катта эътибор бермоқда, – дейди “Агробанк”нинг қишлоқ хўжалиги билан ишлаш департаменти директори И.Омонов. – Амалга оширилаётган бу имтиёзли кредитлар эса фермер хўжаликлар ишини самарали ташкил этишда ёрдам беради. Масалан, янги талаблар бўйича энди фермер хўжалиги раҳбари ссуда ҳисоб-рақамларидаги маблағларни мустақил тасарруф этади. Бунда амалга ошириладиган 12 харажат турлари, шу жумладан, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилгач, маҳсулотлар фермер хўжаликларга етказиб берилади.

6 (1).jpg

Таъкидланганидек, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки аграр соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга катта аҳамият қаратмоқда. 2018 йилнинг ўтган даврида банк томонидан чорвачиликка 6,8 миллиард сўм, паррандачиликка 1,7 миллиард сўм, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришга 1,5 миллиард сўм, иссиқхона ташкил этишга 8 миллиард сўм, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга 33 миллиард сўмдан зиёд, картошка уруғлиги хариди учун 50 миллиард сўм, хориж тажрибаси асосида янги технологияларни жорий қилган ҳолда аччиқ қалампир етиштиришни ташкил этиш учун 48 миллиард сўм, жами 150 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилгани бу фикримиз исботидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агробанк” 150 миллиард сўмлик кредит ажратди