Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2018 16:58 Чоп этиш версияси

2018 йилда 8 та шаҳар, 30 шаҳар посёлкасининг бош режалари ишлаб чиқилади

2018–2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Адлия вазирлигининг Телеграмдаги расмий канали.

Қарорда таъкидланишича, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланмаганлиги уларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда тўсқинлик қилувчи омил бўлиб қолмоқда.

23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.

Қарор билан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш шаҳарсозлик соҳаси мутахассислари тайёрлаш сифатини тубдан такомиллаштириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгиланди.

Хусусан, 2018 йилнинг ўзида 8 та шаҳар, 30 шаҳар посёлкаларининг бош режалари ишлаб чиқилади.

Қурилишда маркетинг, қурилишда менежмент каби таълимнинг янги талаб этилган йўналишлари очилади. Тармоқ мутахассисларининг малакасини ошириш учун тизимли асосда ҳар йили етакчи хорижий олий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилади.

ЎзА
25 040