2017 йилда Наманган шаҳрида 3 минг 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди
"Ayma Group Textile" масъулияти чекланган жамияти томонидан Наманган шаҳрида янги корхона ишга туширилди.
"Ayma Group Textile" масъулияти чекланган жамияти томонидан Наманган шаҳрида янги корхона ишга туширилди.Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этиш учун тадбиркорга ажратилган 1,5 гектардан зиёд майдонда 3 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Ишлаб чиқариш цехлари, офис, омборхона, ошхона каби бошқа ёрдамчи-хўжалик иншоотлари қурилди.
Цехларга Хитой, Германия ва Туркиядан келтирилган 200 дан ортиқ замонавий тикув машинаси ва жиҳозлари ўрнатилиб, эркаклар костюми, куртка ва кўйлак ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳа доирасида 300 янги иш ўрни яратилди.
– Лойиҳанинг кейинги босқичларида яна 2 цех очиб, кенг турдаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз, – дейди А.Жўрабоев. – Бу борада банк кредитидан фойдаланмоқчимиз. Мақсадимиз ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва келгуси икки йилда яна 200 иш ўрни яратишдир.
Наманган шаҳрида жорий йилда саноат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 450 миллиард сўмлик 100 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. 3 минг 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.