Жиззах вилоятида жорий йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича 1 минг 242 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги “Жиззах вилоятида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мирзачўл туманидаги “Азизбек-Тоҳир” масъулияти чекланган жамиятида 20 сотих майдонда барпо этилган иссиқхонадан 20 миллион сўм соф фойда олинди. Масъулияти чекланган жамиятнинг 5 кишилик жамоаси ўтган йили озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш соҳасида янги лойиҳани амалга оширишга киришган эди. Халқ банкининг 60 миллион сўм кредит маблағи ҳисобидан барпо этилган мўъжаз иссиқхона атиги бир йилда мўмай даромад келтира бошлади.

Иссиқхонага 320 туп лимон кўчати ўтқазилиб, ердан самарали фойдаланиш учун қатор ораларига бошқа зироат турлари ҳам экилди. Хусусан, лимон кўчатлари ораларига экилган помидор, булғор қалампири, бодрингдан ҳам яхши ҳосил олинди. Бундан ташқари, турли гул кўчатлари етиштириб сотиш ҳам йўлга қўйилди.

Айни кунларда иссиқхонада чўл иқлим шароитга яхши мослашган “Берта” навли помидор кўчатлари парваришланаётир. 70 кунда етиладиган помидорнинг ушбу нави серҳосиллиги билан ҳам машҳур. Жамоа помидор ҳосилини қишнинг даслабки ойида сотувга чиқаришни режалаштирган.

2.JPG

– Президентимизнинг жорий йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар имкониятини кенгайтиришга хизмат қиладиган яна бир муҳим ҳужжат бўлди, – дейди "Азизбек-Тоҳир" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рашид Маматқулов. – Давлатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётгани эл-юрт дастурхони янада тўкин бўлишига хизмат қилаётир. Банкдан олинган кредитни лимон кўчатлари ҳосилга киргунча оралиқ экинлардан олинадиган даромад ҳисобидан қоплаймиз.

Жамоа орттирётган даромад банк кредитини сўндиришдан ташқари фаолиятни яна кенгайтириш имконини бермоқда. Айни пайтда жамоа иссиқхонани янада кенгайтириб, апельсин етиштиришни йўлга қўйиш тадоригини кўраётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 сотихдан 20 миллион соф фойда