Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2017 15:12 Чоп этиш версияси

2,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди

2,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Маҳсулотларини Россия, Беларусь, Молдова, Польша, Туркия, Хитой давлатларига экспорт қилаётган корхонада иш унумдорлигини янада ошириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2014 йилда иш бошлаган корхонага 43,3 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция киритилди. Айни пайтда маҳаллий хомашё – пахтадан юқори сифатли тўқимачилик ва трикотаж саноати учун ип-калава ишлаб чиқараётган корхона маҳсулотининг 60 фоиздан ортиғи экспорт қилинмоқда.

– Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган, халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилаётир, – дейди корхона бош директори С.Вафоев. – Асосан ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамиз Германия ва Италиядан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. 442 ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган жамоанинг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир.

– Устоз-шогирд анъанаси асосида иш ўрганиб, замонавий дастгоҳларда харидоргир маҳсулот ишлаб чиқараётганимдан фахрланаман, – дейди ишчи Қ.Дўсимбетов. – Кўпчилик тенгдошларим билан коллежда таҳсил олаётган чоғимизда амалиётни шу ерда ўтаб, иш ўргандик. Бу иш фаолиятимизда жуда қўл келмоқда.

Ўтган йили корхона томонидан 20 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бунинг натижасида жами 1,9 миллиард сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилди.

Корхонада 2017-2018 йилларда лойиҳа қиймати 2,8 миллион долларлик модернизация ишларини амалга ошириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини янада юксалтириш ва яна 40 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 456






Все о погоде - Pogoda.uz