Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 17:50 Чоп этиш версияси

2020 йилгача яна 200 та янги иш ўрни яратилади

2020 йилгача яна 200 та янги иш ўрни яратилади Навоий эркин иқтисодий зонасида юқори кучланишга чидамли электр кабели ва симлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “НРС systems” (Hayat power cable systems) масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси барқарор фаолият кўрсатаётган замонавий корхоналардан.

Ўтган йили бу ерда альюминий эритмасидан 8 мм. диаметрли сим ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани натижасида 50 иш ўрни очилди. 2020 йилгача корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳисобидан яна 200 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

– Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган турли ўлчамдаги мис ва альюминий кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг асосий хомашё таъминотчиси Олмалиқ кон-металлургия комбинати, – дейди корхона директори Евгений Ерофеев. – Замонавий дастгоҳларни бошқараётган мутахассисларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. Жорий йилда 400 километрлик турли кабель ва сим экспорт қилишни режалаштирганмиз.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
952