136,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди
Фарғонада вилоят меҳнаткашларининг жорий йил қишлоқ хўжалиги мавсуми якунларига бағишланган “Ҳосил байрами” шодиёналари бўлиб ўтди.
Фарғонада вилоят меҳнаткашларининг жорий йил қишлоқ хўжалиги мавсуми якунларига бағишланган “Ҳосил байрами” шодиёналари бўлиб ўтди.Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, замонавий инновацион ишланмалар ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни катта тантана сифатида нишонлангани ҳам улар меҳнатига бўлган юксак эътибор намунасидир.
Президентимиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаганидек, деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Фарғона туманидаги “Отчопар” ўйингоҳида халқ сайли сифатида ташкил этилган байрамда деҳқону фермерлар, чорвадору боғбонлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.
Фарғона туманидаги “Отчопар” ўйингоҳида халқ сайли сифатида ташкил этилган байрамда деҳқону фермерлар, чорвадору боғбонлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.
Вилоят деҳқонлари баракали ҳосил етиштириш мақсадида йил бўйи самарали меҳнат қилди. Хусусан, вилоят меҳнаткашлари томонидан 222 минг тоннадан зиёд пахта, 315,8 минг тонна ғалла етиштирилди.
Ғаллачиликда эришилаётган ютуқларга соҳада алоҳида тизим яратилиб, кўп йиллик бой тажрибадан унумли фойдаланиш, уруғчиликка берилаётган эътибор ва агротехник тадбирлар ўз вақтида тўғри ташкил этилгани, энг муҳими, деҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатлари муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилда вилоят миришкорлари 332,5 минг тонна картошка, 945,9 минг тонна сабзавот, 85,6 минг тонна полиз, 502,4 минг тонна мева, 141,4 минг тонна узум етиштирди. 136,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Вилоятни 2017 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 61 мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилди. Тижорат банклари томонидан 25,6 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиб, 860 янги иш ўрни яратилди.
– Қишлоқ хўжалиги ходимларига кўрсатилаётган бундай эътибордан миннатдормиз, – дейди Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжалиги раҳбари А.Тешабоев. – Пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалигимизда кейинги йилларда чорва, асаларичилик, балиқчилик, паррандачилик, боғдорчилик, сабзавот, полиз, сутни қайта ишлаш цехи, мева-сабзавот сақлаш музлаткичи, иссиқхона тармоқлари ҳам ташкил этилди. Тармоқларимиз кўпайган сари кўраётган даромадимиз ҳам ошиб бормоқда. Айни пайтда ушбу тармоқларда 200 дан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда.

Миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқишлари, полвонлар беллашуви барчада катта таассурот қолдирди. Шаҳар ва туманлар ўртасида ош танлови, улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига завқу шавқ улашди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.