Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 11:46 Чоп этиш версияси

165 киши иш билан таъминланди

Гулистон шаҳрида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 165 киши иш билан таъминланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, меҳнат бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 192 корхона, ташкилот ва муассаса 1 минг 355 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу борада меҳнат ярмаркалари ҳам муҳим аҳамият касб этаётир.

Бўш иш ўринларининг 328 таси касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассисларга мўлжалланганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Ярмаркада таклиф этилган иш ўринларининг 75 фоизидан зиёди тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келгани вилоятда бандлик масаласини ҳал этишда кичик бизнес вакилларининг улуши ортиб бораётганидан далолат беради.

Ярмарка иштирокчилари корхона, ташкилот ва муассасалар мутахассислари томонидан иш ўринлари, ходимларга яратилган шароитлар, ижтимоий ҳимоя ва ойлик маошлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.

– Гулистон давлат университетини тугатиб, оилавий шароитим туфайли уч-тўрт йил ишлай олмадим, – дейди Мадина Аллаёрова. – Бугунги ярмаркада ўзимга мос иш топдим. Гулистон туманидаги 23-умумтаълим мактабида ишлайдиган бўлдим.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
1 216






Все о погоде - Pogoda.uz