Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2018 12:55 Чоп этиш версияси

“Қишлоқ қурилиш банк”дан масофавий банк хизматлари

“Қишлоқ қурилиш банк”дан масофавий банк хизматлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида тўлов тизимини янада ривожлантириш, жумладан, реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамларни бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматлари кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизимини ташкил этиш Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бу эса тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган масофавий хизматлар сифатини ошириш ва янги замонавий хизматларни жорий этиш учун кенг имкониятлар яратади.

Бугунги кунда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мижозларга кўрсатилаётган замонавий хизматлар банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари “Интернет банкинг”, “Мобил банкинг” ва “SMS-банкинг” хизматларидан иборат.

Масофавий банк хизматлари улардан фойдаланадиган мижозларнинг ҳуқуқий мақомига кўра, юридик ва жисмоний шахсларга мўлжалланган масофавий банк хизматларига тавсифланиши мумкин. Ҳозирда юридик шахсларга “Корпоратив интернет-банкинг”, “Мобил-банкинг” ва “SMS-банкинг” каби замонавий хизматлар кўрсатилмоқда.

“Корпоратив интернет-банкинг” хизматидан фойдаланган ҳолда, мижозлар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:

– банк муассасасига келмаган ҳолда тўловларни масофадан, уйдан ёки офисдан бажариш;

– мижозга зарур бўлган кунлик, ойлик ва йиллик ҳисоботларни қулай шаклда (htms, xls) чиқариш ҳамда чоп этиш;

– кўп фойдаланиладиган маълумотлар – сана, валюталар курси, банк амалиёт куни ва тизими маълумотларини онлайн кузатиб бориш;

– тўлов топшириқномаларининг сақланган тайёр шаблонларидан фойдаланиб, тўловларни тезкор равишда бажариш.

“Корпоратив интернет-банкинг” хизматидан фойдаланиш учун мижозлар банк билан шартнома расмийлаштиргандан сўнг, ўз шахсий компьютерига махсус дастур ўрнатиб олиш ва “i-key” хавфсизлик калитларига эга бўлиши кифоя. Банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ, “Корпоратив интернет-банкинг” хизматига уланиш ҳамда “i-key” хавфсизлик калитларини тақдим этиш – бепул.

Яна бир янгилик: банк тизимида “Корпоратив интернет-банкинг” хизмати учун ойлик абонент тўловлари 10 фоизга пасайтирилди ва 2018 йил 12 февралдан энг кам иш ҳақининг 20 фоизини ташкил этади.

Айни вақтда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг “Корпоратив интернет-банкинг” хизматидан фойдаланувчи мижозлар сони 2 минг 998 нафарни ташкил этмоқда.

“Интернет банкинг”, “Мобил банкинг” ва “SMS-банкинг” каби хизматларни кўрсатиш орқали мижозлар учун ўз вақтларини тежаш ва маблағларни тезкор тасарруф этишда қулайликлар яратилаётган бўлса, банклар учун мижозлар сонини кўпайтириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва меҳнат ресурсларини тежаш имконияти яратилмоқда.

Замонавий ва қулай хизматлардан фойдаланинг!

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) 150-39-93, 150-72-55, www.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Хизматлар лицензияланган


20 038