ЎзА Ўзбек
Выбрать дату в календареВыбрать дату в календаре

Масофавий таълимни йўлга қўйиш қандай амалга оширилади?
Масофавий таълимни йўлга қўйиш қандай амалга оширилади?

03.06.2018 | Жамият

Ўзбекистон Республика Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 майда “Махсус сиртқи таълимда ўқув жараёнини электрон таълим ресурслари асосида қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида”ги 447-сонли буйруғига асосан янги ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги махсус сиртқи бўлим талабалари ўқув жараёнини ташкил этишда масофадан туриб мустақил таълим олиши белгиланган.

Қайси ташкилот ишчилари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилинади?
Қайси ташкилот ишчилари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилинади?

03.06.2018 | Жамият

Ҳукумат қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Xabar.uz “Ҳуқуқий Ахборот” каналига таяниб маълумот берди.

ОАВ: АҚШ Ироқ ва Сурия чегарасида янги ҳарбий база қурмоқда
ОАВ: АҚШ Ироқ ва Сурия чегарасида янги ҳарбий база қурмоқда

03.06.2018 | Жаҳон

Синжарда жойлашган АҚШ ҳарбийларининг вазифаси Ироқ-Сурия чегарасини назорат қилишдир. Манбада келтирилишича, Ироқнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ушбу тоғли ҳудудга АҚШ қуролли кучлари жума куни 15 та зирҳли транспорт воситасида етиб келган.

Нилуфар Қудратованинг голлари шодаси
Нилуфар Қудратованинг голлари шодаси

03.06.2018 | Спорт

Футбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатининг 11-тур доирасидаги “Севинч” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувда қаршиликлар рақиблари дарвозасига нақд 15 та тўп киритишди, шу голларнинг деярли ярми Нилуфар Қудратовага тегишли бўлди.

Халқаро велосипед куни муносабати билан Хотин-қизлар ўртасида марафон ташкил этилди
Халқаро велосипед куни муносабати билан Хотин-қизлар ўртасида марафон ташкил этилди

03.06.2018 | Спорт

3-июнь Халқаро велосипедчилар кунига бағишлаб Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ташаббуси билан “Соғлом оила-жамият бойлиги” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Норинда сенатор ташаббуси билан йўлларга шағал ётқизилди
Норинда сенатор ташаббуси билан йўлларга шағал ётқизилди

03.06.2018 | Жамият

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак! Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу олижаноб ғоя бугунги кунда депутатлар ва сенаторлар фаолиятида, хусусан уларнинг амалий ишларида алоҳида устуворлик касб этмоқда.

Россияда энг кам ҳақ тўланадиган иш номи эълон қилинди
Россияда энг кам ҳақ тўланадиган иш номи эълон қилинди

03.06.2018 | Жаҳон

Россияда энг паст иш ҳақи кийим ишлаб чиқариш соҳасида фаолият олиб борадиган мутахассисларга тўланади. Бу ҳақда Давлат статистикаси федерал хизмати маълумотларига таяниб РТ хабар бермоқда. Март ойида уларнинг ўртача иш ҳақи 18 679 рублни ташкил қилган бўлиб, бир йил олдин уларнинг даромади 19 490 рубл эди. Бу ҳозиргига қараганда тўрт фоизга кўп деганидир.

Пластик чиқиндилар сабабли сув жониворлари ҳаёти жиддий хавф остида қолмоқда
Пластик чиқиндилар сабабли сув жониворлари ҳаёти жиддий хавф остида қолмоқда

03.06.2018 | Жаҳон

The Independent нашрининг ёзишича Тайланд жанубида 80 та пластик халтачани ютиб юборган делфин нобуд бўлган. Уни қутқаришга ҳаракат қилган зоологларнинг таъкидлашича, жониворнинг ошқозони ва халқумида жами оғирлиги саккиз килограмм бўлган пакетлар тиқилиб қолган ва бу озуқани ютиш ҳамда ҳазм қилишга тўсқинлик қилган.

Башар Асад Шимолий Кореяга бормоқчи
Башар Асад Шимолий Кореяга бормоқчи

03.06.2018 | Жаҳон

Сурия президенти, шунингдек, Шимолий Корея раҳбариятининг сиёсати туфайли сўнгги вақтларда Корея ярим оролида ижобий ўзгаришлар кузатилганини таъкидлади. “Сурия ҳукумати КХДРнинг сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлашда давом этади”, дея қўшимча қилган Асад.

Мактабга ўқувчи қабул қилиш тартибидан хабардормисиз?
Мактабга ўқувчи қабул қилиш тартибидан хабардормисиз?

03.06.2018 | Жамият

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини ким беради?
Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини ким беради?

03.06.2018 | Жамият

Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилади.


Новости 1 - 20 из 20
Начало | Пред. | 1 | След. | Конец Все