Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Выбрать дату в календареВыбрать дату в календаре

Темирйўлчилар байрами нишонланди
Темирйўлчилар байрами нишонланди

04.08.2017 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан пойтахтимизда тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Картиналарда йиллар ва йўллар
Картиналарда йиллар ва йўллар

04.08.2017 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мусаввир Аҳмад Умаровнинг “Йиллар ва йўллар” деб номланган шахсий кўргазмасидан жой олган тарихий, манзара, портрет ва тематик мавзулардаги асарлари ҳам унинг кўп йиллик ижодий фаолиятидан сўзлаётганга ўхшайди.

Ёш дастурчилар танлови бошланди

04.08.2017 | Технологиялар

Мамлакатимизда истиқболли ғояга эга ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион лойиҳалар тайёрлайдиган ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда софтвер саноатини ривожлантириш ва инновацион корхоналар ташкил этишни рағбатлантириш имконини бермоқда.

Ёш ижодкорларнинг яна бир кўмакчиси

04.08.2017 | Жамият

Жорий йилнинг июль ойида ўз фаолиятини бошлаган Республика ёш ижодкорлар ассоциацияси иқтидорли ўғил-қизларга ҳар томонлама ёрдам беришни мақсад қилган. У Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигида таъсис этилган бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотидир.

Иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш – халқимиз фаровонлигини оширишнинг муҳим омили

04.08.2017 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган йирик ва муҳим аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва йил якуни бўйича кутилаётган натижалар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Андижон вилояти ва пойтахтимизнинг Чилонзор туманига ташрифлари чоғида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистонда Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади

04.08.2017 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан Корея Республикасининг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Россиялик шифокорлар Гулистонда

04.08.2017 | Жамият

Россия Халқлар дўстлиги университети оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, пофессор Василий Антонив ва тиббиёт фанлари доктори, профессор Валентин Аксенов уч кун давомида Гулистон шаҳрида бўлиб, сирдарёлик беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

04.08.2017 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Самимий мулоқотлар, мароқли учрашувлар

04.08.2017 | Жамият

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами олдидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар ўтказилмоқда.

“Бизнес омбудсман” тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилади
“Бизнес омбудсман” тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилади

04.08.2017 | Иқтисодиёт

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – “Бизнес омбудсман” институтининг айнан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ташкил этилиши Вакилнинг ўз фаолиятини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган ҳолда амалга оширишини кафолатлайди ва тадбиркорлар манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишини таъминлайди.

Ягона ва муқаддас диёр мадҳи

04.08.2017 | Маданият

Ўзбекистон давлат консерваториясида истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ташкил этилган "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг Маданият вазирлиги тизимидаги якуний босқичи бўлиб ўтди.

Маҳалла – аҳолига энг яқин халқчил тузилма

04.08.2017 | Жамият

Миллий матбуот марказида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан «Мустақиллик йилларида маҳалла институти: тажриба, амалиёт ва устувор вазифалар» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Дилларда ғурур, тилларда шукроналик

04.08.2017 | Жамият

Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилояти шаҳар ва қишлоқларида ҳам турли маданий, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бағрикенглик – аҳиллигимиз асоси

04.08.2017 | Жамият

Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.


Новости 1 - 20 из 31
Начало | Пред. | 1 2 | След. | Конец Все






Все о погоде - Pogoda.uz