Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиликлар

Кунлик янгиликлар

Ўзбекистон ҳаётига оид тўлиқ, тезкор ва ишончли янгиликлар. Ушбу янгиликлар ЎзА мухбирларининг республикада рўй бераётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва спорт воқеалари ҳақидаги ахборотини ва уларнинг шарҳларини ўз ичига олади. Мамлакатимиз ижро, қонунчилик ва суд ҳокимиятининг юқори идоралари фаолияти тўғрисидаги материаллар – Президент фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақидаги энг сўнгги ахборот обуначиларга ўзбек ва рус тилида реал вақт режимида, шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни узатилмоқда.

Бир сатрдан иборат янгиликлар

Радиоянгиликлар учун мўлжалланган, республика ва хорижда содир бўлаётган асосий воқеалар ҳақида, кунлик янгиликлар асосидаги қисқа ахборот маҳсулотидир. Бир кунда бир неча марта ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида электрон шаклда берилади.

Фотохизмат

Фотоянгиликлар

ЎзА фотомухбирларининг республикада рўй бераётган муҳим воқеалар тўғрисидаги кунлик тезкор янгиликлари ҳамда муҳим ахбороти, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт ҳақидаги фоторепортажлари.

Фотобанк

ЎзА фототекасида бир неча авлод фотоусталар ижодига мансуб турли мавзудаги ўн минглаб суратлар тўпланган. Агентлик фотобанки улар орасидан Ўзбекистон ҳаёти бўйича ахборот ва мавзуга оид фотосуратларни танлаш имконини беради.

Фотосервис

Фотохроника таҳририяти исталган мавзуда бадиий ва ҳужжатли фотокўргазмаларни юксак савияда ташкил этишни таклиф қилади. Агентлик юқори сифатли катта ҳажмли фотосуратларни чоп этиш имконига эгадир. Мамлакатдаги энг яхши фотосуратчилар реклама ва портрет учун суратга олиш ишларини бажариши мумкин.

Таржима

ЎзАда юқори малакали ва тезкор услубда ишлайдиган таржимонлар меҳнат қилмоқда. Улар қисқа муддат ичида расмий, тезкор ва турли мавзуга оид ахборотни ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларига таржима қилади. Материалнинг юксак савияда таржима қилиниши кафолатланади.

Биз ахборот ва PR соҳасида ҳар қандай ҳамкорлик учун тайёрмиз.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги-ЎзА вебсайти (www.uza.uz)да кўрсатиладиган хизматларнинг харажатлари калькуляцияси


Т/р

Интерактив хизматлар тури

Қўшимча маълумотлар*

Муддати ва нархи

1 кунга

1 ойга

3 ойга

6 ойга

12 ойга

1.

Баннернинг юқори қисмига жойлаштириш

1000 х 90, 25 %

16 700

500 000

1 500 000

3 000 000

6 000 000

2.

Баннернинг ўнг томонига жойлаштириш

1) 240 х 400, 25 %
2) 240 х 400, 25 %

15 000

13 300

450 000

400 000

1 350 000

1 200 000

2 700 000

2 400 000

5 400 000

4 800 000

3.

PR-мақола

Битта мақолани ёзиш, турли тилларга таржима қилиш ва жойлаштириш.

13 300

400 000

1 200 000

2 400 000

4 800 000

4.

Валюта курси ҳомийси

Бош саҳифада ва “Иқтисодиёт” рукнида кўрсатилади.

13 300

400 000

1 200 000

2 400 000

4 800 000

5.

Сайтлар учун

www.uza.uz сайти материалларидан фойдаланиш.**

6 660

200 000

600 000

1 200 000

2 400 000


*Изоҳ: Реклама сайтга иккитадан ортиқ тилда жойлаштирилса 10 (ўн) фоизгача қўшимча ҳақ тўланади. Доимий мижозларга ва узоқ муддатли реклама берувчиларга 20 фоизгача чегирма берилиши мумкин.

**: ЎзА сайтидан фойдаланилган ахборотлар ва фотоахборотлар учун унга “ЎзА” тамғасини қўйиш ёки манбаини “ЎзА”нинг ахбороти деб кўрсатилиши ва белгиланган тартибда шартнома тузилиши шарт.

 Эслатма: Кўрсатилаётган ҳизмат мижоз хоҳишига кўра саккиз хил тилда жойлаштирилиши мумкин.







Все о погоде - Pogoda.uz