Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎзА раҳбарияти

Бош директор:

Бош директор ўринбосарлари: 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

  • Ҳидоятов Бекзод Шавкатович, котибият мудири
Қабул кунлари: 
Душанбадан – жумагача
9:00 - 18:00

Ҳазратқулов Маматқул Ҳазратқулович

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори.

01.02.1947 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1970 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Рус, озарбайжон, турк тилларини билади. 1988 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини оддий ишчиликдан бошлаган. “Ўзбекистон маданияти” (“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”) газетасида адабий ходим, масъул котиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида консультант, бош консультант, “Ўзбеккино” давлат акционерлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2001 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари:
Душанба
14:00 - 16:00

Суяров Садриддин Латипович

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорининг ўринбосари

02.05.1965 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1990 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Рус ва инглиз тилларини билади.

Меҳнат фаолиятини Хатирчи туманида оддий ишчиликдан бошлаган. Ўзбекистон телевидениеси «Ахборот» дирекцияси муҳаррири, гуруҳ раҳбари, директори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида бош консультант, Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби ўринбосари, биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги бош мутахассиси, директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси Иккинчи котиби - матбуот атташеси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бош муҳаррири, «Uzbekistan Today» ахборот агентлиги бош директори лавозимларида ишлаган.

2014 йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари:
Сешанба     
10:00 - 12:00

Мелиқулов Жуманазар Ҳайитович

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари.

05.07.1966 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1993 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Рус тилини билади. 1999 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Шўрчи пахта тозалаш заводига қарашли “Ўзбекистон” пахта тайёрлаш пунктида ишчиликдан бошлаган. Қумқўрғон туманидаги “Ўзбекистон” давлат хўжалиги ишчиси, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ишчиси, Главташкентстрой” бирлашмасининг 34-қурилиш бошқармаси тизимидаги 2-уй-жой қурилиш комбинати ишчиси , “Ватан” газетаси мухбири, бўлим мудири, “Фидокор” газетаси катта мухбири, бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Халқаро ахборот таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати Ахборот-таҳрир гуруҳининг етакчи консультанти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Оммавий ахборот воситалари, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати етакчи консультанти лавозимларида ишлаган.

2013 йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари:
Чоршанба
11:00 - 13:00







Все о погоде - Pogoda.uz